TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #247

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры5,940Количество просмотров
Опубликован21 окт.21.10.2025, 06:15
Содержимое поста

Содержимое

📣 Нима учун хорижий фуқаро назорат қилинадиган шахслар рўйхатига (РКЛ) киритилади: энг кўп учрайдиган сабаблар Статистика шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда хорижий фуқарони Назорат қилинадиган шахслар реестрига (РКЛ) киритиш сабаби - унинг Россия ҳудудида бўлиш муддатининг тугаши ёки «90/365 қоидаси»ни бузишидир. 📅 Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан бошлаб визасиз тартибда Россияга келган хорижий фуқаролар учунбир йилдаги энг кўп бўлиш муддати - 90 кундан ошмаслигибелгиланган. ⚙️ Ҳозирда хорижий фуқароларнинг Россия қонунчилигини бузган ҳолда бўлиш муддатиниавтоматик ҳисоблаш механизмижорий этилган. Шу боис, бу тоифадаги шахслар автоматик равишда Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади. Бу эса Россия ҳудудида ноқонуний миграцион мақомда бўлиш эҳтимолини камайтиради. ❗️Хорижий фуқаролардан Россияда миграция қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишни, рухсатнома ҳужжатларини ўз вақтида узайтиришни ва қонуний фаолият юритишни сўраймиз. ℹ️ Россия ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи хорижий фуқаролар учун талаблар ва ҳуқуқий маълумотларни қуйидаги ҳаволалар орқали билиш мумкин: 🔄«90/365» қоидаси 🔄Россияда вақтинчалик яшовчи хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 🔄Россияда доимий яшовчи хорижий фуқаролар учун маълумот 🔄Ўқиш даврида вақтинчалик яшашга рухсатнома олиш тартиби ⚡️ Шунингдек, эслатиб ўтамиз:Назорат қилинадиган шахслар реестри (РКЛ) 2025 йил 5 февралдан фаолият кўрсатмоқда. Россияда қонуний бўлиш асосларига эга бўлмаган барча хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу рўйхатга киритилади.