TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇺🇿 Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинмоқда 📅 Ўзбекистонда 2026 йил 15 январдан 28 февралгача 36 йил ичида биринчи марта аҳоли ва қишлоқ хўжалигини тўлиқ рўйхатга олиш ўтказилади. У мамлакатнинг янгиланган демографик харитаси ва келгуси ўн йилликларда ривожланишни режалаштириш учун асос бўлади. 📊 У орқали таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотлар тўпланади. 📌 Рўйхатга олишда қатнашиш — юртимиз келажагига қўшган ҳиссангиз.