TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #261

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры3,340Количество просмотров
Опубликован12 янв.12.01.2026, 15:04
Содержимое поста

Содержимое

Мигрантлар «Амина» иловасида хато туфайли миграция ҳисобидан чиқарилганда нима қилишлари керак? 3 иш кунидан ортиқ геолокатсия маълумотларининг йўқлиги "Назорат остидаги шахслар реестри"га (РКЛ) киритилишига олиб келиши мумкин. Агар муаммо юзага келса, қуйидаги қўлланмалар тавсия этилади: 1️⃣Иловани текшириш ва қайта рўйхатдан ўтиш: геолокация ёқилганлиги ва интернет алоқа барқарорлигини текширинг, иловани RuStore’дан қайта ўрнатиб, авторизациядан ўтинг. 2️⃣Техник ёрдамга мурожаат қилинг: +7 (499) 530-56-88 ёки +7 (495) 023-61-80; Иловада маълумотларни тиклашни сўраш учун «Помощь» ёки «Обратная связь» орқали сўров юбориш мумкин. 3️⃣Шахсий мурожаат: Агар илова орқали тиклашнинг иложи бўлмаса, ҳужжатларни шахсан ИИВнинг миграция масалалари бўйича ҳудудий бўлимига (ОВМ) ёки МФЦга мурожаат қилиш керак. Мухим ҳужжатлар: 📄Эҳтимолий полиция текшируви учун қоғоз шаклидаги рўйхатдан ўтиш билдиришномаси (агар мавжуд бўлса). 📄Бўлиш муддатини узайтириш учун меҳнат шартномаси. 📄Миграция картасининг орқа томонида бўлиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида муҳр. "Aмина" иловасидан фойдаланиш ИИВда ҳужжатларни қонуний равишда узайтиришнинг ўрнини босмайди, шунинг учун барча қоидаларга риоя қилиш мажбурий бўлиб қолади.