TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Қирғизистонда блогер қиз президент билан боғлиқ сунъий интеллектда яратилган сурат учун жаримага тортилди. Бишкек шаҳрида блогер Акума Садир Жапаров билан боғлиқ, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида яратилган тасвирни эълон қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда адвокат Шердор Абдикапаров маълум қилди. Жарима миқдори 5 500 сомни (750 минг сўм) ташкил этди. Адвокат суд қарорини инсонпарвар деб баҳолаб, бундай тасвирлар масхаралаш ёки туҳмат шакли сифатида талқин қилинишини ва амалдаги қонунчиликка кўра жазоланадиган ҳаракатлар сирасига киришини таъкидлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!