Содержимое
Бир кунда 26 марта Янги йил Янги йил шунчаки календардаги сана эмас. У бутун дунё одамларини бир лаҳзада бир хил ҳиссиёт атрофида жамлайдиган кам сонли воқеалардан бири. Бу кун инсонларга тўхтаб, ўтган йилга назар ташлаш, янги умидлар ва яхшироқ келажак ҳақида ўйлаш имконини беради. Ер шари турли вақт минтақаларига бўлингани сабабли, Янги йил бир сутка ичида 26 марта қарши олинади. Яъни у соатма-соат бутун дунё бўйлаб “саёҳат қилади”. Янги йилни энг биринчи бўлиб Кирибати ороллари нишонлайди. Сабаби, улар дунёдаги энг эрта вақт минтақасида жойлашган. Шундан кейин Янги йил Ер юзи бўйлаб ҳаракатланиб, энг охирида Америка Самоаси ва Атолл оролларига етиб боради. Улар эса дунёдаги энг кеч вақт минтақаларига тўғри келади. Янги йил диний байрам эмас. У муайян миллат, эътиқод ёки маданиятга боғланмайди. Аксинча, у бутун инсониятга хос бўлган умумжаҳон байрамидир. Шунинг учун ҳам дунё бўйлаб турли халқлар уни ўз урф-одатлари ва анъаналари билан нишонлайди. Кимдир уни шовқинли байрам билан, кимдир оила даврасида, кимдир эса сокин муҳитда қарши олади. Аммо қандай нишонланишидан қатъи назар, барчадаги асосий кайфият бир хил, умид, янгиланиш ва янги мақсадлар билан олдинга қадам қўйиш. Шу маънода, Янги йил турлиликлар ичидаги умумийлик, бутун дунё инсонларини боғлаб турадиган бир лаҳзалик, аммо кучли бирдамлик рамзидир. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!