Содержимое
«Кўринмас қаҳрамонлар»нинг меҳнати эътироф этилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 декабрь куни ободонлаштириш соҳаси ходимлари учун эҳсон дастурхони ташкил этди. Тадбир соҳа ходимларининг мамлакат ривожидаги меҳнатини қадрлашга қаратилди. 200 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар «Яшил ҳаёт меъмори», «Озодалик посбони», «Ҳалол меҳнат ибрати», «Сукутдаги фидойилик» ва «Жасорат намунаси» номинациялари бўйича тақдирланди. Бу жамият натижа ортидаги инсон меҳнатини ҳам кўра билиши кераклигини англатади. Тадбирнинг асосий аҳамияти — ҳалол меҳнат, касб ва инсон шаънига бўлган ҳурматни кучайтиришдир. Чунки ҳар қандай ютуққа фақат меҳнат орқали эришиш мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!