TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40263

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,000Количество просмотров
Опубликован30 дек.30.12.2025, 16:26
Содержимое поста

Содержимое

«Фақат 12 дан кейин» — Янги йил арафасида кулгу ва ҳаётий воқеалар уйғунлигидаги комедик бадиий фильм. Асар инсон тақдири, оила қадриятлари ва жамиятдаги ўзгаришларни самимий ва содда тилда очиб беради. Фильм воқеалари 31 декабрь куни турли маҳаллаларда яшовчи бир нечта оилалар ҳаёти атрофида кечади. Ҳар бир хонадон эшиги олдида пайдо бўлган сирли қути уларнинг кундалик ҳаётига кутилмаган саволлар ва умид олиб киради. Қутиларнинг барчасида эса битта ёзув бор: «Фақат 12 дан кейин очинг». Бу оилаларнинг умумий жиҳати — уларнинг ҳеч бири Янги йилни нишонлашга тайёр эмас. Ижтимоий муаммолар, оилавий келишмовчиликлар ва ҳаётга ишончсизлик кайфиятни босиб турган бир пайтда, қутилар атрофидаги тахминлар одамларни аста-секин ўзгартира бошлайди: ранжиганлар ярашади, совуққонлик ўрнини меҳр эгаллайди. Соат 12 бўлганда эса энг муҳим ҳақиқат аён бўлади: ҳақиқий совға буюм эмас, балки инсоннинг ўзи ва унинг қарорларидир. Фильм томошабинни Янги йилга бошқача нигоҳ билан қарашга, уни янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар рамзи сифатида қабул қилишга чорлайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!