Содержимое
⚡️Ўзбекистон Россияга НОТА юборди Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий нотани тақдим қилди. Ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган. Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. ⚖️ Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, Хабаровск ўлкаси Прокуратураси ва Тергов бошқармасига, шунингдек Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Хабаровскдаги ваколатхонасига ноталар юборилиб, ҳолатни холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралди. Вафот этиш сабаблари ҳозирча расман тасдиқланмаган. Қўшимча маълумот келиб тушиши билан жамоатчиликга хабар берилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!