Содержимое
‼️«Вазият янада ёмонлашади»: Алишер Қодиров ўзбекистонликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди «Миллий тикланиш» партияси депутати ва раҳбари Алишер Қодиров Россияда мигрантларга қарши рейдлар ортидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида кескин баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, Россияда меҳнат муҳожирлари учун вазият бундан кейин ҳам фақат ёмонлашиб боради. Қодиров таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Марказий Осиёдан келганларни тобора иқтисодий ресурс эмас, балки хавф сифатида қабул қилмоқда. Шу муносабат билан у ватандошларини хавф-хатарларни жиддий баҳолашга чақирди: «Ақлни ишга солинг ва Россиядан имкони борича тезроқ кетинг. Ҳеч қандай даромад ота-онангиз ва болаларингиз кўз ёшларига арзимайди». 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!