TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40322

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры17,100Количество просмотров
Опубликован3 янв.03.01.2026, 17:26
Содержимое поста

Содержимое

❗️АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми ортида нима турибди? Кўпчилик таҳлилчиларга кўра, асосий сабаб — нефть. Венесуэла дунёдаги энг катта тасдиқланган нефть заҳираларига эга давлат ҳисобланади. Айрим баҳоларга кўра, бу заҳиралар глобал нефть ҳажмининг тахминан 16 фоизини ташкил этади. Шу боис Венесуэладаги ҳар қандай ҳарбий-сиёсий беқарорлик дунё энергетика бозорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 🌍Дунё бўйича энг катта нефть заҳираларига эга давлатлар: Венесуэла — 303,8 млрд баррель, Саудия Арабистони — 297,5 млрд, Канада — 168,1 млрд, Эрон — 157,8 млрд, Ироқ — 145,0 млрд, Россия — 107,8 млрд, Кувайт — 101,5 млрд, БАА — 97,8 млрд, АҚШ — 68,8 млрд, Ливия — 48,4 млрд. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Венесуэладаги вазият фақат бир мамлакат тақдири эмас, балки жаҳон нефть бозори ва геосиёсат масаласи ҳамдир. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!