Содержимое
2026 йилда «отпуска»га қачон чиқсангиз ютасиз? 2026 йилда «отпуск»ни тўғри режалаштирганлар учун жуда омадли йил бўлади. Байрам муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари шундай жойлашганки, 2-3 кунга таътил олиб, 10 кунгача дам олиш мумкин бўлади. 2026 йилнинг март ойи дам олиш кунларига «бой». 8 март ва Наврўз байрамлари бор, Наврўз эса Рамазон ҳайитига тўғри келиши мумкин. Агар март ўртасида 2-3 кунга таътилга чиқсангиз, кетма-кет 9 кунгача дам олишингиз имкони бўлади. Май ойида 9 май ва Қурбон ҳайити муносабати билан бир неча кунлик дам олиш кунлари бор. Шу ойда ҳам 1-2 кун таътилни қўшиб, бир ҳафтача дам олиш мумкин. Август охири – сентябрь бошида Мустақиллик куни муносабати билан 4 кунлик дам олиш бўлади. Шуни ҳисобини олиб ҳам, таътилни тўғри режалаштириш мумкин. Ҳуллас, 2026 йилда таътилга байрамлар атрофида чиқсангиз, ўша ойда камроқ ишлаб, кўпроқ дам оласиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!