TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#даҳшат#ваҳшийлик ❗️Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, чиқинди қутисига ташлаб кетди Янги йил байрами арафасида Пайариқ тумани туғуруқ бўлимига мурожаат қилган аёл шифокорлардан ҳомиласини тушириш бўйича ёрдам сўраган. Бироқ улардан қониқарли жавоб ололмагач, фарзандини туғуруқхона ёнида дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетган. Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати айни пайтда экспертиза тайинланганини, боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб, кейин туғилгани аниқланганидан сўнг жиноят иши масаласи ҳал этилишини билдирган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!