Содержимое
«Бориб ўз булбуланг билан ўйна». Бобур Бекмуродов Соловьёвга кескин жавоб қайтарди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов Кремлга яқин асосий пропагандист Владимир Соловьёвнинг баёнотларига кескин муносабат билдирди. Хусусан, Соловьёв ўзининг жонли эфирида Украина ҳудудида олиб борилаётган «махсус ҳарбий амалиёт»ни «Россия таъсир доирасидаги бошқа ҳудудларда» ҳам, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва Арманистонда ўтказиш зарурлиги ҳақида айтган эди. Бобур Бекмуродов ушбу фикрларни «сафсата» деб баҳолар экан, Соловьёвнинг ўзини эса «нусха» деб атади ҳамда бундай чақириқлар ҳеч қандай ақл ва масъулият доирасига сиғмаслигини таъкидлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!