TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Тошкентда 102 рақамига қўнғироқ қилиб, Дональд Трамп устидан ариза берган эркак жаримага тортилди Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида Тошкент шаҳар ИИББга Дональд Трамп устидан ариза билан қўнғироқ қилган фуқарога нисбатан иш кўриб чиқилди. Иш материалларига кўра, эркак маст ҳолатда Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан аризани қабул қилишни сўраган. Трамп гўёки одам ўғирлаб кетгани ва у Оқ уйда яшашини айтган. Эркак ўз хатти-ҳаракатлари билан махсус хизматларни алдаб чақириб, жамоат тартибини бузган деб топилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!