Содержимое
«ChatGPT»да иш топишга кўмаклашувчи янги функция синовдан ўтказилмоқда «OpenAI» компанияси «ChatGPT Jobs» деб номланган мазкур ечим виртуал карера ёрдамчиси сифатида иш қидириш жараёнларини соддалаштириши, резюменинг сифатини ошириши ва кейинги касбий қадамларни режалаштиришда ёрдам бериши кутилмоқда. Маълум бўлишича, янги функция «ChatGPT»ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатдаги қадам ҳисобланади. У мантиқан яқинда ишга туширилган «Health» бўлимига ўхшаш бўлиб, асосий эътиборни карера ва касбий ривожланиш масалаларига қаратади. Ушбу бўлим орқали фойдаланувчилар «ChatGPT»дан шахсий карера маслаҳатчиси сифатида фойдаланиши мумкин бўлади. Хусусан, резюме ва касбий профилни такомиллаштириш, меҳнат бозорида рақобатбардошликни ошириш ҳамда узоқ ва қисқа муддатли карера режаларини тузиш имкониятлари таклиф этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!