TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40477

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,500Количество просмотров
Опубликован16 янв.16.01.2026, 09:24
Содержимое поста

Содержимое

⚡️Фарғонада 14 ёшли қиз жинсий зўравонликка учради Фарғона вилояти Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан жинсий зўравонликка учраган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар вазирлиги хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича бошқармаси маълум қилишича, 2026 йил 10 январь куни мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши очилган. Гумонланувчи тўрт нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси асосида ушланган. Суд қарори билан уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани жабрланувчи боланинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, ишга оид тафсилотларни очиқлаш бола ҳуқуқларига зид эканини билдирди ҳамда ҳолат ўз назоратида эканини қайд этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!