TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
❗️АҚШ 2030-йилга қадар Ойда ядровий реактор ўрнатади NASA ва АҚШ Энергетика вазирлиги Ой учун ядровий энергетика тизимини яратиш бўйича расмий келишувни тасдиқлади. Лойиҳа “Артемида” дастури доирасида амалга оширилади ва келажакда Марс миссиялари учун ҳам пойдевор бўлади. Ойда бир тун 14 Ер кунига тенг. Бу вақтда қуёш панеллари ишламайди ва ҳарорат кескин пасаяди. Ядровий реактор эса қуёшга боғлиқ эмас — у кун-туни, совуқ ва чангли шароитда ҳам барқарор электр ишлаб чиқаради. Маълумот учун: Хитой ва Россия ҳам 2033–2035 йилларда Ойда қўшма ядровий электр станцияси қуришни режалаштирмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!