Содержимое
🇪🇺🇺🇸Европа раҳбарлари Трампга норозилик билдирди Давосда иқтисодий форум Европа етакчиларининг оммавий норозилик билан бошланди. Бельгия Бош вазири Барт де Вевер: «Ҳеч ким, АҚШнинг бирорта ҳам қўшниси АҚШга қўшилишни хоҳлаётганини айтмайди. Ҳеч ким айтмайди. Улар Европа Иттифоқига қўшилишни хоҳлашади». ЕИ ТИВ раҳбари Кая Каллас: «Ҳеч бир мамлакат бошқа мамлакат ҳудудини эгаллаб олишга ҳақли эмас. Украинада ҳам, Гренландияда ҳам, дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида». Франция президенти Макрон: «Бу қоидаларсиз дунёга ўтиш, бу ерда халқаро ҳуқуқ бузилади ва ким кучли бўлса у ҳақ қонуни кучга киради. Империалистик амбициялар яна ўзини билдирмоқда». Макрон, шунингдек Трампнинг «тинчлик ва барқарорлик» даврини олиб келгани ҳақидаги баёнотларини истеҳзо билан танқид қилди. У 2024 йилдан буён 60 та уруш бошланганини ва мудофаа ҳамда иқтисодиёт соҳаларида беқарорлик юзага келганини айтиб ўтди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!