TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40576

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры17,800Количество просмотров
Опубликован24 янв.24.01.2026, 12:41
Содержимое поста

Содержимое

БААда ўзбекистонликлар иштирокидаги жиноий иш бўйича расмий маълумот берилди Аввалроқ айрим манбаларда Дубайда юз берган оммавий жанжал иши доирасида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида маълумот тарқалган эди. Ушбу можаро Дубайдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлиб, пичоқ билан етказилган тан жароҳатлари оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бир киши эса комага тушиб, кейинчалик вафот этгани қайд этилган. Бироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби бу маълумотларни расман инкор қилди. Вазирликнинг билдиришича, 2025 йил апрель ойида Дубайда содир бўлган оммавий муштлашувда иштирок этган саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси 2026 йил 21 январь куни умрбод озодликдан маҳрум этилган. Яна бир шахс 25 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!