TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40584

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры17,100Количество просмотров
Опубликован26 янв.26.01.2026, 05:22
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇸АҚШда кучли қор бўрони натижасида миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди, минглаб рейслар бекор қилинди — Deutsche Welle Қўшма Штатларнинг катта ҳудудларига кенг кўламли қишки бўрон ёпирилиб, музли ёмғир, ҳўл қор ва кучли совуқ сабабли транспорт қатнови издан чиқди. АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати (NWS) маълумотига кўра, хавфли об-ҳаво шароитлари камида 26 январгача давом этади. Дарахтлар ва электр узатиш тармоқларининг музлаши оқибатида мамлакатнинг жануби-шарқий штатларида бир миллионга яқин уй-жой ва корхона электр таъминотисиз қолди. Энг кўп узилишлар Теннесси, Луизиана, Миссисипи ва бошқа штатларда қайд этилган. Расмийларга кўра, электр энергиясини тўлиқ тиклаш бир неча ҳафта вақт олиши мумкин. Синоптиклар кучли қор ёғиши ва “катастрофик даражадаги музлаш” хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп ўнлаб штатларда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни маъқуллади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!