TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
❗️Андижонда ФВБ инспектори пора билан қўлга олинди Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори фуқарони мансабдор танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 1 800 АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида қўлга олинди. Маълум қилинишича, ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!