TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40634

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры17,900Количество просмотров
Опубликован30 янв.30.01.2026, 11:15
Содержимое поста

Содержимое

❗️Фуқаро ҳаётини сақлаб қолган ИИБ ходими майор унвони билан тақдирланди 29 январь куни соат 16:30 атрофида Вобкент туманидан оқиб ўтувчи дарёда даҳшатли воқеа содир бўлди. Совуқ ва тез оқимли сувга ёш аёл ўзини ташлади. Шу пайт хизматда бўлган Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов вазиятга гувоҳ бўлиб қолди. Ўйлашга вақт йўқ эди — у ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, муздек сувга сакради ва оқим билан курашиб, аёлни қирғоққа олиб чиқди. Маълум бўлишича, аёл Ғиждувон туманидан бўлиб, 4 нафар фарзанднинг онаси, ёши 30 га ҳам етмаган. Инспекторнинг тезкор ҳаракати туфайли болалар онасиз қолмади. Аёл зудлик билан шифохонага етказилди, ҳозирда аҳволи яхши. Қаҳрамонлиги учун капитан Амрилло Расулов муддатидан олдин майор унвони билан тақдирланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!