TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40676

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры16,400Количество просмотров
Опубликован3 февр.03.02.2026, 10:26
Содержимое поста

Содержимое

2026-йил 1-апрелдан қайси турдаги савдо ва хизматлар учун тўловлар тўлиқ нақд пулсиз шаклда амалга оширилади? Президентининг фармонига мувофиқ 2026-йил 1-апрелдан бошлаб қуйидаги 6 турдаги савдо ва хизматлар учун тўловлар тўлиқ нақд пульсиз шаклда амалга оширилиши белгиланди: ➡️давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; ➡️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; ➡️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси; ➡️ транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспорт воситаларини зарядлаш бўйича хизматлар; ➡️ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари қиймати 25 миллион сўмдан ошадиган товар ва хизматлар савдоси; ➡️кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!