TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40776

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,400Количество просмотров
Опубликован12 февр.12.02.2026, 07:16
Содержимое поста

Содержимое

❗️Қурол билан боғлиқ видео юзасидан расмий изоҳ берилди Ижтимоий тармоқларда “хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатгани” акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолатни тезкор ўрганиб, видеодаги шахсларга аниқлик киритди. Маълум бўлишича, 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли, рухсатномаси мавжуд ов қуролини таниши Қ.Х.га қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун берган. Қурол қўлланилган, бироқ инсонлар ёки ҳайвонларга зарар етмаган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 220-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурол ва ўқ-дорилар вақтинча олиб қўйилди. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!