TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40821

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры18,300Количество просмотров
Опубликован16 февр.16.02.2026, 09:21
Содержимое поста

Содержимое

❗️Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини Рамазонда нархлар барқарорлигини таъминлашга чақирди Рамазон ойи муносабати билан давлат раҳбари ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, тегишли топшириқлар берди. Шунга мувофиқ, Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларига ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз оширмаслик, нарх ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган омиллар ҳақида тезкор ахборот бериб бориш бўйича кўрсатмалар юборди. Қўмита нархлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилишини маълум қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!