TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40830

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,400Количество просмотров
Опубликован17 февр.17.02.2026, 09:07
Содержимое поста

Содержимое

Мутахассис Ихтиёр Жўраев адолат популизм билан ўлчанмаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, айрим чиқишларда суд тизими мутлақ инкор оҳангида баҳоланмоқда, гўёки ислоҳот ҳам, адолат ҳам йўқдек тасвирланмоқда. Жўраев маълумотларга таяниб, 2025 йилда жиноят ишлари бўйича 79,5 минг нафар шахсга нисбатан 63,1 мингта иш кўрилгани, 422 нафар шахс оқланиб реабилитация қилингани ва бу 0,53 фоизни ташкил этганини келтирди. Унинг фикрича, битта ноҳақ ҳукм ҳам оғир, аммо мавжуд муаммолар тан олиниб, уларнинг ечими устида иш олиб борилаётган бир пайтда бутун тизимни тўлиқ қоралаш профессионал ёндашув эмас. Мутахассис халқаро амалиётда ҳам қарорларни бекор қилиш ҳолатлари учрашини ва бу табиий жараён эканини қайд этди. У бекор қилинган ҳар бир қарор автоматик равишда кимнидир жазолашни англатмаслиги, кўп ҳолатда бу ҳуқуқий позицияни қайта баҳолаш эканини тушунтирди.