TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40845

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,600Количество просмотров
Опубликован18 февр.18.02.2026, 07:27
Содержимое поста

Содержимое

Рамазон рўзаси бошланиши ҳақида Ўзбекистонда Рамазон рўзаси 19 февралдан бошланади. Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ҳилол кўрингани хақида хабарлар тарқалди ва фуқароларимиз томонидан рўза эртадан бошланадими деган саволларга сабаб бўлмоқда. Эслатиб ўтамизки, ҳар бир давлат Рамазон ойи бошланишини ўз ҳудудида ҳилол кузатуви ва расмий диний идора қарори асосида эълон қилади. 🌍 Нега саналар фарқ қилиши мумкин? Ҳилол (янги ой) ер шарининг барча жойида бир вақтнинг ўзида кўринмайди. Географик жойлашув, вақт фарқи ва об-ҳаво шароити сабабли бир давлатда ҳилол кўринган пайтда, бошқа ҳудудда у ҳали кўринмаслиги мумкин. Шу боис турли мамлакатларда Рамазон бошланиши санаси фарқ қилиши табиий ҳолат ҳисобланади. 🇺🇿 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилган расмий маълумотга кўра, Ўзбекистонда Рамазон рўзаси 19 февралдан бошланади. Шунинг учун юртимиз мусулмонлари учун амал қилинадиган сана — расмий эълон қилинган кундир. Илтимос, фақат ишончли ва расмий манбаларга таянинг. Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! 🌙 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!