Содержимое
❗️Умра тадбирини реклама қилишда қонунбузарликлар аниқланди Рақобат қўмитаси томонидан ОАВ ва интернетда жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлиги ўрганилди. Хусусан, Сурхондарё вилояти ва Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан “Sharofiddin Travel” ҳамда “Fayz Tour Travel” МЧЖларга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарималар қўлланилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 12 та("Marmaristour.uz", "rozumbetovjurabek", " uzmobile_aviakassa", "Samarqanddan Umra ziyorati" Instagram sahifasi, "Umra Ziyorati", "Fazliddin Umra jamiyati", "Muborak safar", "Qo'qimboyliklar", "Saudiyaga sayohat", "Umra rasmiy", "Aviakassa721", "Nursafar") Telegram ва Instagram саҳифалари маъмурлари ҳам қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!