Содержимое
❗️“Госпитальный” бозори олдида ЙПХ ходими автомашина томонидан уриб юборилди Маълум бўлишича, ҳодисада BMW M4 Competition иштирок этган. Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситасини вояга етмаган шахс бошқаргани айтилмоқда. Бугун ЙПХ ходими, эртага эса бирор кимнинг фарзанди ёки ота-онаси шундай аҳволга тушса, ким жавоб беради? Йўл ҳаракати хавфсизлиги бундай ҳолатларни қачон назоратга олади? Тунда пойга уюштираётган шаҳримиз “эркатой”лари қачон жавобгарликка тортилади? Тахминларга кўра, “кичик ҳалқа йўли”да, “Zo‘r TV”га етмай, тунги пайт машиналар дрифт қилишган. Буни йўлдаги шина изларидан ҳам кўриш мумкин. Агар тунги вақтда шундай ҳолатлар давом этса ва айрим “эркатой” ҳайдовчилар хоҳлаган ишини қилишда давом этса, бундай кўнгилсиз ҳодисалар яна такрорланиши мумкин. Вазирлик бундай қоидабузарларга нисбатан жиддий чоралар кўриши зарур. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!