Содержимое
Бола ҳаётини сақлаб қолиб, қаҳрамонга айланган Хайрулло Ибадуллаев оиласи билан суҳбат Турмуш ўртоғи Гулилола Сафарованинг айтишича, уларнинг эридан бошқа боқувчиси йўқ. “Тўртта қизим бор. Буларнинг кам-кўстини, ҳамма нарсани қилиб берувчи мана шу хўжайиним бўлади. Бошқа боқувчим ё бошқа ёрдам келадиган жойим йўқ мени”, дейди Сафарова @Sputnikuzbek мухбирига. Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 февраль куни Санкт-Петербургда ўзбекистонлик Хайрулло Ибадуллаев 7-қаватдан тушиб кетган 7 ёшли болани тутиб олиб, ҳаётини сақлаб қолганди. Бу қаҳрамонлиги учун Шавкат Мирзиёев уни “Жасорат” медали билан тақдирлади. Шунингдек, у мукофот пули 1 млн. рубль бўлган Тигран номидаги мукофотга лойиқ кўрилди. Санкт-Петербург губернатори эса уни “Қутқаришда кўрсатган жасорати учун” кўкрак нишони билан тақдирлади. Қайд этиш керакки, Хайрулло Ибадуллаев 1 млн рубль мукофотни отасини даволатиш ва уй қуришга сарфлаш ниятида эканини айтган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!