TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40950

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры15,200Количество просмотров
Опубликован27 февр.27.02.2026, 06:20
Содержимое поста

Содержимое

Ташанов устидан ташкилот аъзолари номақсад сарфлар бўйича мурожаат қилган. Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нега А.Ташановга давлат ижтимоий буюртмаси берилмаганини расман изоҳлади. Маълум бўлишича, маблағ ажратилмаслигига «Эзгулик» жамиятининг бир гуруҳ аъзолари томонидан жамият раиси А.Ташановнинг айрим ноқонуний хатти-ҳаракатлари, жумладан ажратилаётган маблағларни шахсий эҳтиёжларига йўналтираётгани ҳақидаги жамоавий мурожаат сабаб бўлган. Шунингдек, ҳуқуқшунос олим Ташанов грант ва ижтимоий буюртма ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмаётгани, бюджет маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланилган бўлиши мумкинлиги ҳамда у раҳбарлик қилаётган жамият шаффофлиги юзасидан саволлар борлигини билдирган. Бундан ташқари, у агентлик жамоатчилик кенгаши аъзоси бўла туриб, шу агентлик ижтимоий буюртмасини олиши қанчалик тўғри экани ҳақида ҳам саволлар кўтарилган.