TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40969

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры18,600Количество просмотров
Опубликован28 февр.28.02.2026, 05:00
Содержимое поста

Содержимое

ЙПХ ходимини уриб юборган 15 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан айблов оғирлаштирилди — Бош прокуратура Тошкентда автоювиш шохобчасидан BMW ҳайдаб қочган ўсмир йўлда тўхташ ишорасини берган инспекторни уриб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Оғир жароҳат олган ходим Хосилбек Эшназаров 27 февраль куни шифохонада вафот этди. Шу сабабли йигитга нисбатан қўзғатилган айблов ўлимга сабаб бўлган оғир шикаст етказиш (104-модда) ва автомобиль олиб қочиш (267-модда) моддаларига ўзгартирилди. Эндиликда 2010 йилда туғилган ўсмирга 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!