TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40970

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры17,100Количество просмотров
Опубликован28 февр.28.02.2026, 06:36
Содержимое поста

Содержимое

❗️Ўзбекистон ТИВ Афғонистон ва Покистонни отишмани тўхтатишга чақирди Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашув юзасидан баёнот бериб, томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга чақирди. Баёнотда барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат асосида ҳал этилиши лозимлиги таъкидланган. Маълумот учун, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги навбатдаги отишмалар кечадан буён давом этмоқда. Покистон томони “Толибон”ни террорчи гуруҳларга бошпана беришда айбламоқда, Афғонистон эса бу айбловларни рад этган. Покистон Мудофаа вазири мамлакат “очиқ уруш” ҳолатида эканини билдирган. Томонлар турли йўқотишлар ҳақида маълумот бермоқда, бироқ расмий рақамлар ўзаро фарқ қилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!