TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #40981

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры19,500Количество просмотров
Опубликован1 мар.01.03.2026, 04:47
Содержимое поста

Содержимое

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси хабарига кўра, айни пайтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Уларнинг 8 нафари дипломатик ваколатхоналар ходимлари, 9 нафари Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар, 55 нафари доимий яшовчилар, яна 9 нафари эса хусусий сафар билан борган шахслардир. Элчихона улар билан доимий алоқада экани ва вазиятни назорат қилиб бораётгани билдирилди. “Зарурат туғилганда Теҳрон шаҳридаги элчихонага +98 912 132 78 23 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Масъул шахс — Элбек Юлдашев”, деб ёзмоқда ТИВ. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!