TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев Мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимини уриб кетганидан кейин масъуллар интернетда ҳуқуқбузарликлар мониторингини кучайтирди: 6 кун ичида ижтимоий тармоқларда йўл безорилиги акс этган 107 та видео аниқланиб, 66 кишига чора кўрилди, 62 та машина жарима майдонига жойлаштирилди. Тюнинг хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг 68 нафар раҳбари ва уларнинг 79 нафар ходими сўроқ-савол қилиниб, 100 нафар автосервис раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Кўчалардаги рейдларда эса 6 кунда салкам 6 мингта қўпол қоидабузарлик аниқланиб, машиналарнинг барчаси жарима майдонига қўйилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!