Содержимое
Санкт-Петербургда ўз қизини йиллар давомида зўрлаган педофил ота ушланди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15 ёшли қиз полицияга ўгай отаси уни 7 ёшидан бери мунтазам равишда зўрлаб, зўравонликни видеога олишга мажбурлаганини айтиб мурожаат қилган. Қиз онаси бу ҳақда билганини ва отасини қўллаб-қувватлаганини айтган. Кейинчалик маълум бўлишича, зўравонликнинг яна 2 та қурбони бўлган. Ўгай ота 15 ёшли қизидан ташқари, унинг 12 ёшли синглиси ва 7 ёшли укасини ҳам зўрлаган. Учала бола ҳам йиллар давомида бузуқ ишларга жалб қилинган. Тергов давомида қизнинг онаси полициядан ёзишмалар ва бошқа далилларни ўчиришни талаб қилган. Ҳозирда эр-хотин ҳибсхонадалиги, болалари эса касалхонада эканлиги айтилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!