Содержимое
«Улар 7 та давлатга зарба берди». Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси мамлакати ва АҚШ Эрон билан нима сабабдан уришаётганини очиқлади Элчи Гидеон Ластигнинг сўзларига кўра, ушбу операциядан кўзлаган мақсад — Эроннинг Исроилга нисбатан туғдираётган экзистенсиал (мавжудликка дахлдор) таҳдидини бартараф этиш экан. У Эрон Исроилни кўпдан бери йўқ қилиш истагида эканлигини ҳам қўшимча қилди. Ўтган йил давомида Эрон ўзининг ядровий салоҳиятини ошириш ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни кўпайтириш устида тинимсиз меҳнат қилди. Бундан ташқари, улар бу имкониятларни ер остига, зарба бериш қийин бўлган ва дахлсизлик даражасига етадиган ҳудудларга кўчиришмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!