Содержимое
«Қуёш ғойиб бўлди». Теҳрондаги нефт омборлари ёниши оқибатида осмон қора тусга кирди Исроил мудофаа армияси 7 март куни кечқурун Эрон бўйлаб навбатдаги зарбалар сериясини амалга оширди – бу сафар энергетика инфратузилмаси объектлари нишон бўлган. Исроиллик ҳарбийлар берган хабарга кўра, ушбу объектларда ишлаб чиқарилган ёқилғи маҳсулотлари Эрон қуролли кучлари эҳтиёжлари учун ишлатилган. Теҳронга қўшни бўлган Алборз вилоятидаги нефт омборлари бўйлаб ҳам зарбалар берилган. Эрон пойтахти шимоли-ғарбида жойлашган базалардан бири бўлган Шаҳран базаси 2025 йил июнида 12 кунлик уруш чоғида ҳам Исроил зарбасига учраганди. Аммо бу сафарги зарбалар кўлами кенгроқ бўлди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!