TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
❗️Кислотали ёмғир ҳақидаги хабарлар фейк экани маълум қилинди Ижтимоий тармоқларда Эрон осмонида “кислотали булутлар” пайдо бўлиб, улар Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, бундай ёғингарчиликлар одатда саноат ҳудудларида узоқ вақт давомида тўпланган ифлослантирувчи моддалар натижасида юзага келади. Шунинг учун минглаб километр узоқликда хавфли кислотали ёмғир ҳосил бўлиши деярли имконсиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!