Содержимое
«Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга маъмурий иш қўзғатилди Ҳарбий прокуратура Абдураҳмон Ташановга нисбатан ёлғон хабар тарқатиш бўйича маъмурий иш қўзғатди. Айни пайтда фуқаро Нозим Абдуллаевнинг иддаолари ҳам иш материалларида тилга олинган. Унинг айтишича, у Давлат хавфсизлик хизмати тергов бошқармасида юқори лавозимли шахсларга қарши кўрсатма беришга мажбурлангани ва қийноқларга дучор бўлгани ҳақида инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятига мурожаат қилган. Абдураҳмон Ташанов эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўз постлари мурожаатлар ва расмий ҳужжатларга асосланганини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур мурожаатлар муаллифи томонидан Президентдан тортиб Омбудсмангача бўлган ўндан ортиқ идораларга бир йил давомида юборилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!