TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради Овоз бериш босқичи бугундан бошланди, лекин бу босқичда 7 та туман ва 3 та шаҳар ҳозирча иштирок этмаяпти: маҳаллий комиссиялар саралаш босқичида айрим лойиҳаларни асоссиз рад этган ёки мезонларга зид лойиҳаларни ўтказиб юборган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги огоҳлантиришдан кейин ҳам қоидабузарликни бартараф этмаган ҳудудларни саралаш натижалари қайта кўриб чиқилмагунча овоз беришдан четлатди. Жорий мавсумда илк марта 16 та лойиҳа шериклик асосида ғолиб бўлди. Шундан 7 таси – Қашқадарё вилоятига тўғри келади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!