TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жазо оғирлаштирилди Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ва водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Илгари фуқаролар бундай ҳуқуқбузарлик учун 10-15 БҲМ жаримага тортилган бўлса, қонун кучга киргач бу миқдор 15-20 БҲМни ташкил этади. Мансабдор шахслар учун жарима миқдори эса 20-25 БҲМдан 25-30 БҲМга оширилади. Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жарима қўлланганидан кейин такроран содир этилса, жиноят ҳисобланади. Бу жиноятнинг минимал жазоси 25 БҲМдан 30 БҲМга оширилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!