Содержимое
❗️Радарда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳақида ЙҲХХга 48 соат ичида юборилмаса ҳамда ЙҲХХ 1 ой ичида жарима қўлламаса, иш тугатилади, яъни ҳайдовчига жазо қўлланмайди! Расмдаги ҳолатда ҳуқуқбузарлик маълумоти 48 соат ичида бориб тушган ва ЙҲХХ 26 кун ичида жарима қўллаган—қонуний. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!