Содержимое
🇷🇺🇺🇿 Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади Россия етакчиси ўз қутловида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари дўст халқлар фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирди. Табрикланганлар орасида Ўзбекистондан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам бор. Россия президенти ушбу нурафшон байрам муносабати билан ушбу давлатларнинг барча фуқароларига ўзининг энг эзгу тилакларини етказишни сўради. Шунингдек, Наврўз муносабати билан самимий табриклар Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси оятуллоҳ Саййид Мужтабо Хоманаий ва президент Масъуд Пезешкиёнга ҳам йўлланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!