TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #41275

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры16,700Количество просмотров
Опубликован23 мар.23.03.2026, 06:11
Содержимое поста

Содержимое

🇦🇲🇦🇿Арманистон бош вазири Ереван метросида уни Тоғли Қорабоғни Озарбойжонга бериб юборишда айблаган аёл билан баҳслашиб қолди Гувоҳларнинг сўзларига кўра, суҳбат аёл Никол Пашинянни Тоғли Қорабоғни йўқотишда айблаши билан бошланган. Бош вазир бунга жавобан Арманистон ҳукумати одамлар Тоғли Қорабоғда яшаб қолиши учун “миллиардлаб маблағ сарфлаганини” айтди. "Тоғли Қорабоғда яшашларингиз учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. 2023 йилда айнан сизлар мени одамлар бу ҳудуддан Арманистонга кетиб қолмаслиги учун чегараларни ёпишда айбладинглар. Энди эса бу ерга келиб, “биз ортга қайтишни хоҳлаймиз” деяпсизлар", — дея жавоб берган Пашинян. Бир оз вақт ўтгач, Пашинян аёлдан узр сўради. У видеони эълон қилиб, Қорабоғ мавзусида гапирганда ҳиссиётларини жиловлай олмаганини билдирди. "Қорабоғлик аёл ва унинг фарзандидан узр сўрайман ва уларни учрашувга таклиф қиламан", — деб ёзди Арманистон бош вазири ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!