TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Самарқандда мактаб ўқувчиси "Gentra"да 5 ёшли қизчани уриб, қочиб кетди. 22 март куни тахминан соат 11:55 да Ургут туманининг «Чор чинор» маҳалласида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб кетиб, уни хавфли ҳолатда қолдирган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган. Ургут тумани ИИБ ходимлари ҳуқуқбузар шахсни аниқлаган. У маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, ҳужжатларсиз автомобил бошқарган. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Иш материаллари судга юборилган ва автомобил жарима майдонига жойлаштирилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!