TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
⚽️Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент стадиони қурилиши билан танишди Мазкур спорт мажмуасига ўтган йил 11 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Айни пайтда майдонда ерни текислаш ишлари тўлиқ якунланган, пойдевор қуйиш эса 95 фоизга бажарилган. 55 минг томошабинга мўлжалланган стадион 6 қаватли бўлади. Томошабинлар учун тез кириб-чиқишни таъминлаш мақсадида ўндан ортиқ эскалатор ўрнатилади. Ҳудудда яна 3 та машғулот майдони барпо этилади. Шунингдек, стадион яқинида метро бекати ва 5,5 минг ўринли автотураргоҳ қурилиши режалаштирилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!