TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #41305

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры16,100Количество просмотров
Опубликован25 мар.25.03.2026, 16:18
Содержимое поста

Содержимое

🏦Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги тақдимотда маълум қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача молия маркази: 🔸иқтисодиётга қўшимча $20-25 млрд жалб қилиш, 🔸ЯИМ ўсишига ҳар йили қўшимча 1 фоизгача ҳисса қўшиш, 🔸15 мингтагача янги юқори малакали иш ўрни яратиш, 🔸10 минг нафар мутахассис малакасини оширишга хизмат қилиши мумкин. Марказ фаолияти учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш кўзда тутилган. Бунда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи марказ тўғрисидаги қонунга зид бўлмаган даражада татбиқ қилинади, марказнинг бошқарув органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш ваколатига эга бўлади, низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган Тошкент халқаро тижорат суди ва халқаро арбитраж маркази фаолияти йўлга қўйилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!