Содержимое
🇷🇺Россияликлар 1 майдан бошлаб VPN ишлатгани учун ҳақ тўлаши мумкин — Forbes Рақамли ривожланиш вазири Мақсуд Шадаев алоқа операторларидан мобил тармоқларда ойига 15 Гб дан ортиқ халқаро трафик учун тўлов жорий этишни сўраган. Ушбу йиғим 1 майдан кучга кириши кутилмоқда. Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради. Шунингдек, вазир "VPN" ишлатганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлигини истисно қилмади. Нашр суҳбатдошларига кўра, вазирлик Владимир Путиннинг ёпиқ топшириғини ижро этяпти. Бироқ соҳа мутахассислари "VPN" ишлатиш фактини техник жиҳатдан мутлақ аниқлик билан исботлаш имконсиз эканини таъкидламоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!