TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #41362

@zamon

ZAMON | Расмий канал

Просмотры16,200Количество просмотров
Опубликован1 апр.01.04.2026, 09:07
Содержимое поста

Содержимое

🇮🇷Бу Эрон цивилизацияси ва илмига қарши уруш — Эроннинг Тошкентдаги элчиси “АҚШ ва Исроилнинг Эрон мактаблари, университетлари ва инфратузилмасига ҳужумларининг асосий мақсади — Эроннинг ядровий дастури эмас, балки уни цивилизация, тараққиёт ва илмий тараққиёт доирасидан чиқариш истаги”, - деди Муҳаммад Али Искандари. Элчи шунингдек, бу уруш Эронга қасддан уюштирилган ноқонуний, тажовузкор ва шафқатсиз уруш эканлигини ва Исломий Эрон, БМТ Низомига мувофиқ, ўзининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қонуний равишда ҳимоя қилаётганини таъкидлади. Искандари айтишига кўра, икки ядровий давлат АҚШ ва Исроилнинг бундай тажовузкор ҳаракатларга нисбатан дунёда тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун масъул бўлган ташкилотлар ва аксарият давлатлар жим туришибди. Бундай сукут сақлаш жуда хавфли бўлиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!